Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

биз даъватни ёйишни ва Исломий ҳаётни қайта бошлашни Ислом Давлатини тиклашнинг тариқати қилиб олишимиз лозим. Шунингдек, Исломий ўлкаларнинг барчасини битта жамият деб билишимиз лозим. Бироқ, фаолият майдонини бир ёки бир-нечта иқлимга чеклаб, мана шу жойда одамларнинг сақофатларини Ислом сақофати билан бойитишимиз керак. Шунингдек, даъватни самарали қилишга таъсир кўрсатадиган, фаол ҳамжиҳатлик ҳосил бўлиши учун Ислом хақида умумий фикрни юзага келтиришга ҳаракат қилишимиз вожиб. Бу таъсир кўрсатиш ҳаракати шу иқлимларда Исломий Давлатни вужудга келтиришни кўзлаётган кураш воситасидир. Шундагина даъват зеҳнлардаги фикр ҳолатидан жамиятда мавжудлик ҳолатига ўтади, уммат орасидаги ҳаракатдан давлат кўринишига ўтади. Бу билан даъват ўзининг барча даврларини, яъни бошланиш нуқтасидан ҳаракатга, сўнг давлатни ташкил этувчи, қувватни ўзида тўла мужассам этган таянч нуқтасига ўтиб, даъватнинг барча даврларини босиб ўтган бўлади. Шу вақтда ушбу давлатга ва унинг салтанатига кирмаган иқлимлардаги мусулмонларга шариат маълум вазифа юклайдиган амалий давр бошланади. Давлатнинг вазифаси қуйидагилардан иборат бўлади: Оллоҳ Таоло нозил қилган шариат билан тўла ҳукм юритиш. Ўзи билан бошқа иқлимлар бирлашишини ички сиёсатининг таркибий қисмига айлантириш. Бунинг учун барча исломий иқлимларда, хусусан ўзига қўшни жойларда давъватни ёйиш ва Исломий ҳаётни қайта бошлашга тарғибот ишларини олиб боради. Кейин Исломий иқлимлар ўртасида мустамлакачилик чизиб қўйган сохта сиёсий чегараларни бузиб ташлайди. Ўзига тобе ўлкаларнинг ҳокимларига ушбу сиёсий чегараларни қўриқлашни топширади. Шунинг учун қўшни иқлимлар бу чегараларни бекор қилмаса ҳам Исломий давлат уларни йўқотиб, ўтиш визаларини, божхоналарни бекор қилиши, Исломий иқлимлар аҳолиси учун чегараларни очиб қўйиши лозим. Бу билан одамлар бу Исломий Давлат эканини ҳис қиладилар ҳамда Исломнинг татбиқи ва ижросини ўз кўзлари билан кўрадилар. Мусулмонларнинг вазифаси эса Ислом татбиқ этилмаётган ва дорул-куфр деб ҳисобланаётган юртлар Дорул-Ислом бўлиши учун жойларда даъват ва тарғибот ишларини олиб бориш, уларни Исломий давлат таркибига киритиш учун жонбозлик кўрсатишдир. Бу билан Ислом оламининг барча иқлимларидаги жамият соғлом ҳаракатга ундовчи ҳолатга ўтади. Бу соғлом ҳаракат сабабли барча мусулмонлар битта давлатга бирлашадилар. Ҳамда оламий фикрий етакчиликни ўзида акс эттирувчи Исломий Давлат пайдо бўлиб, у даъватни ёйиш ва оламни ёмонликлардан халос қилишга имкон берувчи ўз мавқеи ва нуфузига эга бўлади.

 

176-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203